Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўқолган эркак гараж полига бетонлаб ташланган экан

Йўқолган эркак гараж полига бетонлаб ташланган экан

Фото: РФ Тергов қўмитаси матбуот хизмати

Оператив ходимлар Брянскда йўқолган 57 ёшли кишининг жасадини бетонланган ҳолда топишди.

«Рамблер»нинг ёзишича, ўлдирилган одамнинг қариндошлари сал аввал полиция органларига унинг йўқолганлиги ҳақида ариза беришганди. Тергов чоғида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ва Тергов қўмитаси ходимлари унинг йўқолиши криминал характерга эга деган хулосага келишди ва гумондорларнинг изига тушишди. Эркакнинг жасадини Урицкий кўчасидаги гараж полига бетонланган ҳолда топишди, деб хабар берилади Россия Федерацияси Тергов қўмитаси сайтида.

Уч нафар гумондор қамоққа олинди, улар қасддан одам ўлдирганликда айбланмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг