Ёмон баҳо олган ўқувчилар мактабни ёқиб юборишди
Жанубий Африкада паст баҳо олишганини билган ўқувчилар мактаб ўт қўйиб юборишди, дея хабар берди «News 24».
Ёнғин оқибатида мулк тиклаб бўлмас аҳволга келган.
Хабарга кўра, ҳодиса Дурбан шаҳрида юз берган, баҳолашни адолатсиз деб ҳисоблаган ўқувчилар бу ишга қўл урган.
Мактаб маъмурияти чақирган ўт ўчирувчилар келиб ёнғинни ўчиришган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади, бироқ мактаб мулкига жиддий зиён етди: директорнинг кабинети, ошхона, ўқитувчилар хонаси куйиб кулга айланган.
Миллий таълим департаменти вакили Квази Мтхетва ўқувчиларни зўравонликдан тийилишга, муаммоларни ёввойиларча ҳал этмасликка чорлади.
Воқеа юзасида маҳаллий полиция суриштирув бошлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter