Парижга эмас — Мадинага боринг! Ёлғиз сайёҳлар учун энг хавфсиз ва хавфли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Британиянинг «InsureMyTrip» суғурта компанияси ёлғиз саёҳат қилувчилар учун дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари рейтингини тузди.
Ёлғиз саёҳатчи учун энг хавфсиз шаҳар — Саудия Арабистонидаги Мадинаи Мунаввара — 10/10 балл.
Иккинчи ўринда — Таиланднинг Чиангмай шаҳри, учинчи — Дубай (БАА). Киото (Япония) ва Макао (Хитой) кучли бешликда.
Рейтингда хавфсизлик борасида энг охирги ўринни Йоҳаннесбург (ЖАР) эгаллади. Шаҳарда жиноятчилик даражаси юқори.
Ёлғиш юриш тавсия этилмайдиган шаҳарлар рўйхатида Куала-Лумпур (2-ўрин, Малайзия), Деҳли (3-ўрин, Ҳиндистон) ва Жакарта (4-ўрин, Индонезия) каби йирик пойтахт-шаҳарлар бор.
Кўча жиноятлари кўп содир этилаётган Париж (Франция) ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан энг ёмон шаҳарлар бешлигига кирди (3,78/10 балл). Якка-ёлғиз юрувчи сайёҳлар бу шаҳарда чўнтаккесарларга осон ўлжа бўлишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter