Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метрога адашиб учиб кирган йиртқич қуш қутқарилди

Метрога адашиб учиб кирган йиртқич қуш қутқарилди

АҚШда қирғий ўлжа ортидан қувиб, Нью-Йорк метросидаги Westchester Square-East Tremont Ave бекатида қолиб кетган.

Бу ҳақда ABC7 телеканали хабар бермоқда.

Буни станция ишчиси Пол Флорес Купер қирғийни бир неча кун мақсадсиз учишдан чарчаб, қувур устида қимир этмай қўниб турганлигини кўриб қолган. У қушни тутиш учун бир неча бор ёрдам сўраган ва ниҳоят кўнгилли – собиқ ўт ўчирувчи Бобби Хорватни топган. Бобби Хорват катта тўр ёрдамида қушни тутишга муваффақ бўлган.

«У ҳолдан тойган ва ҳатто бирмунча патлари юлинган эди, лекин мен уни тезда ушлаб олдим», —деган Хорват.

Қуш ветеринар кўригидан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган ва ёввойи табиат бағрига қўйиб юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг