Япониянинг янги императори тожу-тахти Токиога кўчирилди (видео)

Япониянинг янги императори тож кийиш маросимида ишлатадиган махсус император тожу-тахти Кёто шаҳридан Токиога келтирилди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.
Шаҳзода Нарухито айни пайтда император бўлиб турган отаси Акихито тахтдан тушадиган кун, яъни 2019 йил 1 май куни Япониянинг янги императори бўлади.
58 ёшли Нарухито дунёдаги энг қадимий монархиялардан бўлган Япониянинг 126-императори сифатида тож кияди.
6.5 метрли тожни охирги марта 1990 йили Акихито кийган эди. Ўшандан бери бу тож Кёто саройида сақланаётган эди.
Муҳташам тож Токиога келтирилиб таъмирланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter