Японияда одамни қутқарган мушук полиция бошлиғи этиб тайинланди (видео)
Японияда яшовчи Коко лақабли мушук бир инсонни қутқаришга ёрдам бергани учун Тояма префектурасидаги полиция бўлимига бошлиқ этиб тайинланди, дея хабар берди NHK телеканали.
Ўтган йили бир кекса одам канализация чуқурига тушиб кетди. Коконинг ғайриоддий хатти-ҳаракати уни қутқаришга ёрдам берди. У чуқурнинг ёнига келиб, сувга тикилиб ўтирди. Буни пайқаган мушукнинг эгаси яқинроқ бориб, йиқилган одамни кўрди ва дарҳол ёрдам чақирди.
Полиция ушбу ҳаракати учун Кокога фахрий ёрлиқ топшириб, махсус форма ва бошига митти фуражка кийгизиб қўйди.
Жонивор бўлим бошлиғи лавозимида бир кун бўлди. Шу вақт ичида мушук бошланғич синф ўқувчилари учун йўл ҳаракати хавфсизлиги дарсларида қатнашишга ва, ҳаттоки, тегишли декларацияни «имзолашга» улгурди. Япониядаги қонун-қоидага кўра, Коко панжасини қизил сиёҳга ботириб, ҳужжатга «шахсий муҳр» босди.
去年、富山市内の用水路で倒れていた高齢の男性に気付き、救助につなげたとして警察から表彰された猫が、春の全国交通安全運動に合わせて一日警察署長に任命されました。https://t.co/VLGh1UgDE3#nhk_video pic.twitter.com/IpPo3PEgid
— NHKニュース (@nhk_news) April 14, 2021
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter