Янги зеландиялик депутат интернет юлдузига айланди (видео)
Интернетда депутатнинг ноодатий нутқи акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, маърузачи 21 ёшли Хана-Равити Майпи-Кларк бўлган. Бу унинг парламентдаги биринчи чиқиши эди.
ОАВ хабарларига кўра, қиз маҳаллий маори халқининг вакили.
2023 йилнинг кузида у Янги Зеландия парламентига сайланган ва у мамлакат парламентининг сўнгги 170 йилдаги энг ёш депутати ҳисобланади.
У 2024 йилда ҳамкасблари билан она тилида гаплашганидан кейин машҳурликка эришди.
Хана-Равити Майпи-Кларк «Чақмоқ чақди, момақалдироқ гумбурлади ва Кохангдан парламент томигача ёмғир ёғди» қўшиғини ижро этган.
Таъкидлаш керакки, Янги Зеландия учун бундай хатти-ҳаракатлар одатий ҳолдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter