Янги Зеландия абортни қонунийлаштирди
![Янги Зеландия абортни қонунийлаштирди](https://static.xabaruz.com/crop/3/3/720_460_95_3334016161.jpg)
Янги Зеландия парламенти учинчи ўқишда абортни легаллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш учун овоз берди, дея хабар берди «New Zealand Herald» нашри.
Газетанинг ёзишича, қонунни қабул қилишга 68 нафар парламент аъзоси овоз берган бўлса, 51 нафари қарши чиққан. Энди қонун лойиҳаси қирол санкциясини олиш учун Янги Зеландия генерал-губернаторига юборилади.
Абортни легаллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси абортни Янги Зеландия жиноятлари тўғрисидаги қонундан чиқариб ташлайди, шунингдек, аёл ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасигача аборт қилишни хоҳласа, икки нафар шифокорнинг маъқуллашини олиш зарурати бекор қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter