АҚШда аборт тақиқланди
АҚШ Олий суди аёлларнинг аборт қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи 1973 йилги Олий суд қарорини бекор қилган.
Олий суднинг янги қарорига кўра, аёлларнинг аборт ҳуқуқи конституцияда тилга олинмаган ва шу боис бу масалани ҳал қилиш штатларнинг ихтиёрига ҳавола қилинган.
АҚШда аввалги суд қарорларини бекор қилиш жуда камдан-кам ҳолларда юз беради. Суд қарорлари прецедент сифатида қонун билан деярли бир хил кучда бўлади.
Шу пайтгача амалда бўлган тартибга кўра, штатлар абортни тақиқловчи қонун қабул қилиши мумкин эмас эди. Янги қарор ортидан республикачилар ҳукмронлик қилувчи камида 26 штатда абортни тақиқловчи қонунлар кучга кириши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter