Яна Хитой... H3N8 вируси инсонга юқиши биринчи марта кузатилди
Хитойнинг Хэнан провинциясида ота-онаси товуқ боқувчи 4 ёшли ўғил болада 5 апрель куни юқори тана ҳарорати бошланган, беш кундан сўнг болани шифохонага олиб боришган. Маълум бўлишича, унга H3N8 парранда гриппи штамми юққан.
Ушбу штамм билан инсон илк маротаба касалланганини Хитой ҳукумати тасдиқлади. Шу пайтгача вируснинг бу тури фақат ҳайвонлар ўртасида юқиши кузатилган, дейилади «Интерфакс» хабарида.
Ўтган йил ёзида Хитойда инсон (41 ёшли эркак)нинг биринчи марта парранда гриппи штаммининг яна бир тури — H10N3 билан касаллангани қайд этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter