Яна бир қанча давлатлар Россияда нохуш ҳодисалардан огоҳлантирди
Бир қанча Ғарб давлатлари ўз фуқароларини Россияда содир бўлиши мумкин бўлган терактлар ҳақида огоҳлантирди.
Россиядаги «хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашиши» ҳақидаги маълумот Канада ҳукумати, Чехия ва Швециянинг Москвадаги элчихоналари томонидан тақдим этилган.
ФСБнинг заҳирадаги подполковниги Алексей Филатов эҳтимолий терактлар ҳақидаги маълумоларни изоҳлар экан, бу сохта эканлигига умид билдирди. «Аммо бизда бир ҳафтадан кейин сайловлар бор: келаси дам олиш кунлари террорчилар «нишони» бўлиши мумкин. Умуман олганда, бу сохта маълумот бўлишидан умид қиламан», деди у.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ элчихонаси ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги Россия пойтахтида терактлар таҳдиди ҳақида биринчи бўлиб эълон қилди.
Кейин Жанубий Корея ва Латвия дипломатлари ўз фуқароларидан одамлар гавжум жойларга бормасликни сўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter