Яманликлар учун умрага тақиқ олиб ташланди
Саудия Арабистони орадан уч йил вақт ўтиб, яманликлар учун умра зиёратига рухсат берди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Яман Вақф ва иршод (Хайрия ва тўғриликка бошлаш) вазири Аҳмад Атийя Саудия Арабистони орадан уч йил ўтиб яманликлар учун умра зиёратига рухсат берганидан мамнун эканини айтди.
Уч йил аввал Яман фуқаролари учун умра зиёратига бориш ҳусийлар туфайли Саудия Арабистони томонидан ман этилган эди.
Ҳусийлар 2014 йилдан бери Яман ҳукуматини қўлга киритиш учун жанг қилишмоқда. Улар пойтахт Сано ва бошқа ҳудудларда назорат ўрнатишган.
Саудия Арабистони бошчилигидаги каолицион кучлар 2015 йил март ойида бошланган «Қатъият тўфони» операцияси доирасида амалдаги ҳукуматга тегишли ҳарбий кучларга кўмаклашиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter