Яман аэропортида кучли портлаш содир бўлди (видео)
Ямандаги Адан аэропортининг учиб келувчилар залида кучли портлаш содир бўлди. Воқеа жойидан олинган кадрлар чоршанба, 30 декабрь куни «Al Hadath» телеканали томонидан эълон қилинди.
Қайд этилишича, бу янги ҳукумат келиши пайтида юз берган. Портлашдан ташқари, гувоҳлар отишма товушларини ҳам эшитишган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Яман ҳукумати аъзолари жабрланмаган. Айни пайтда 5 киши ҳалок бўлгани, 20 киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Янги ҳукумат аъзолари 30 декабрь куни Ар-Риёддан етиб келишди. Улар 2015 йилги қуролли можародан сўнг қатл этишдан қўрқиб Саудия Арабистонига кетган Президент Абду Раббу Мансур Хадига қасамёд қилдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter