Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ядро урушини қандай бартараф этиш мумкин?

Ядро урушини қандай бартараф этиш мумкин?

Фото: «Shutterstock»

Ядро урушини фақат атом қуроли ишлаб чиқаришга кўпроқ аёлларни жалб этиш орқали бартараф этиш мумкин. Foreign Policy журнали мухбири Занти Шарфф айнан шундай фикр билдириб ўтди.

Журналистнинг ҳисоблашича, соҳада эркакларнинг кўп бўлиши ядро уруши хавфини ошириб юборади. У ўз фикрини ҳарбий ўйинлар тадқиқоти орқали исботламоқда. Хулосаларга кўра эркаклар кўпроқ тажовузкор бўлади ва таваккал қилишга мойил.

Шарфф шунингдек тинчликпарварлик соҳасидаги тадқиқотларга ҳам асосланади. Тинчлик музокараларида аёлларнинг иштирок этиши икки томон келишувга эришиш имконини ошириб юборар экан. Шарффнинг таъкидлашича, агарда аёллар кўпроқ фаолият юритганида халқаро ракета келишувларига ҳам виждонан амал қилинган бўларди.

Айни вақтда ядро қуролини тарқатмаслик бўйича музокараларда аёлларнинг ўрни фақат тўртдан бир қисмдан иборат. Занти Шарффнинг хулосасига кўра аёлларнинг таъсири ошиши учун 30 фоизлик сарҳаддан ўтиб кетиш лозим бўлади. Шу боис ҳам тадқиқотчи ОАВга ядро соҳасида аёлларга кўпроқ эътибор бериш ва уларнинг фаолиятини ёритишни таклиф қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг