Худди кинодагидек: Зеленский қасамёдга пиёда келди, халқ билан селфи тушди
Бугун, 20 май куни апрель ойидаги сайловларда ғолиб чиққан Владимир Зеленский Украинанинг янги президенти сифатида қасамёд қилди. Янги раҳбарнинг инаугурация жараёни Украина телеканаллари орқали намойиш этилди.
Маълумотларга кўра, Зеленский Олий радага пиёда юриб келган. Уни радага кираверишда халқ қарши олди. Зеленский ҳатто улар билан селфи тушишга ҳам улгурди.
Президент инаугурациясига қўшни давлатлар, Болтиқбўйи ва Европа иттифоқидан вакиллар келган, Россиядан ҳеч ким таклиф этилмаган.
Украина президенти сифатида барча одатларни бажарган Зеленский Олий радани тарқатиб юборишини билдирган. Шунингдек, Донбассдаги нотинчликни бартараф этиш учун ҳатто ўз лавозимини ҳам қурбон қилишини маълум қилган.
«Мен ўз машҳурлигим, рейтингим ва ҳатто лавозимимни йўқотишим мумкин, аммо бошқа қурбонлар бўлмаслиги учун ҳаммасига тайёрман» — деган янги президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter