Хитойлик қиз укасини қутқариш учун университетдан воз кечди
Хитойнинг Люнюнган шаҳрида истиқомат қиладиган 18 ёшли Ли Цзи университетга кириш имтиҳонига тайёргарлик кўраётган эди. Укаси эса оғир касалдан азият чекаётган ва илик транслантациясига эҳтиёж бор эди.
Болага донорлик қилиш учун на она ва на отанинг илиги тўғри келди. Фақат опаси донор бўлишига тўғри келди. Бундай ҳолатда Ли Цзи университетдан бир йилга воз кечишига тўғри келарди. Қиз иккиланмай ўқишидан воз кечди.
«Мен бир йилдан кейин ҳам ўқишга киришим мумкин. Укам эса кута олмайди», — деди қизча. Операция март ойида бўлиб ўтди. Оила операция учун қарз олишига тўғри келди. Ҳозирда ҳаммаси яхши, боланинг соғлигига хавф йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter