Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Заводдаги портлаш оқибатида 60 га яқин киши жароҳатланди

Заводдаги портлаш оқибатида 60 га яқин киши жароҳатланди

Фото:«РИА Новости»

Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган Цзилинь провинциясида жойлашган заводдаги портлаш натижасида жабрланганлар 57 тани ташкил қилмоқда.

РИА «Новости»нинг Дунфен уезди маъмуриятига асосланиб, маълум қилишича, 57 кишидан бир нафари жуда оғир аҳволда.

Портлаш 23 ноябрь куни содир бўлган. Унинг оқибатларини бартараф этиш учун 220 та ўт ўчирувчи, 150 нафар полициячи ва 80 га яқин шифокорлар жалб этилгани маълум қилинди.

Мазкур портлаш террорчилик ҳуружи бўлиши мумкинлиги инкор этилган.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг