Хитойдаги қамоқхонада коронавирусни оммавий юқтиришди
Хитой шарқидаги Шаньдун провинциясида жойлашган «Жэньчэн» турмасида янги типдаги коронавирусни оммавий юқтириш қайд этилди. 20 февраль ҳолатига кўра ахлоқ тузатиш муассасида 200 нафар маҳбус ва 7 нафар хавфсизлик хизмати ходими касалликни юқтирган, дейилади провинция ҳукумати баёнотида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Шаньдун провинцияси Цзинин шаҳар округидаги «Жэньчэн» турмасида бирдан коронавирус инфекцияси тарқалиб кетди. 20 февраль ҳолатига кўра ахлоқ тузатиш муассаси ҳудудида нуклеин кислотага текширув ниҳоясига етди. Унинг натижасига кўра, 207 та касалликни юқтириш ҳолати аниқланди», — дейилади ҳукумат баёнотида.
Текширувдан 2077 нафар киши ўтган бўлиб, 200 нафар маҳбус ва 7 нафар посбонда вирус аниқланган. Таъкидланишича, касалликни юқтирганларнинг бари изоляцияга олиниб, муолажа олишмоқда.
Провинция ҳукуматининг хабарига кўра, февралнинг бошларида айрим посбонларда йўтал аломати пайдо бўлган, 12 февраль куни эса турманинг хавфсизлик хизмати ходимларидан бири кучли йўтал туфайли карантинга жойланган, 13 февралда ундаги ташхис тасдиқланди.
Шундан сўнг турма раҳбарияти ва провинция ҳукумати «Жэньчэн» турмасида касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича шошилинч чоралар кўрди. Бироқ кеч бўлганди. Ҳодиса туфайли провинция адлия бошқармаси бошлиғи Цзе Вэйцзюнь лавозимидан бўшатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter