Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда хантавирус туфайли бир одам ҳаётдан кўз юмди

Хитойда хантавирус туфайли бир одам ҳаётдан кўз юмди

Фото: «Twitter.com»

Хитойда Юньнань провинциясида истиқомат қилувчи эркак автобусда ишга кетаётиб ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди «Global Times» нашри.

Тест натижалари унда хантавирус борлигини тасдиқлади. Автобуснинг қолган 32 нафар йўловчиси ҳам текширилди.

Одамлар хантавирусни кемирувчилар ёки уларнинг ҳаётий фаолияти давомида ҳосил бўладиган маҳсулотлардан юқтириб олишади. Одамдан одамга юқиши бу вирусга хос эмас. Илгари бундай ҳолат фақат Аргентина ва Чилида қайд этилганди. Шунингдек, ҳашаротхўр кўршапалакларнинг айрим турлари тишлаб олиши натижасида ҳам инфекция юқиши мумкин. Кўпинча одамлар йилнинг иссиқ ва қуруқ даврида, тўда-тўда бўлиб ўрмонга сайрга чиққанда касалликни юқтириб олишади.

Аломатлари — иситма, қон кетиши, шунингдек, буйраклар зарарланиши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг