Хитойда кўмир кони портлаб кетди: қурбонлар кўп
Хитойнинг шарқий Шаньдун провинциясидаги кўмир конида портлаш содир бўлди. Камида етти киши ҳалок бўлган, тўққиз киши жароҳатланган, дея хабар берди Хитойнинг CGTN телеканали маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб.
Ҳодиса пайшанба куни Цзясян округида юз берган. Бошқа тафсилотлар очиқланмаган.
Портлаш юзасидан тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter