Си Цзиньпин журналистларни имтиҳон қилади
«Фигаро» газетаси «South China Morning Post»га асосланиб ёзишича, Хитой журналистлари марксизм-ленинизм ҳамда ХХР раиси Си Цзиньпин таълимоти бўйича имтиҳондан ўтказилади. Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, жамоатчилик фикрини йўналтириш учун журналистлар тўғри сиёсий раҳбарият йўлидан юриши лозим.
Хитойлик журналистлар шунчаки ўзларини яхши томондан кўрсата олишса бас. Бунинг учун улар коммунистик партия ва унинг шубҳасиз етакчиси Си Цзиньпинга содиқликларини исботловчи имтиҳондан ўтишлари керак. Имтиҳондан ўта олмаганлар аккредитациясидан маҳрум бўлади.
Расмий ОАВнинг 10 000 дан ортиқ журналистлари кейинги ойдан бошлаб махсус мобил илова ёрдамида партияга содиқлик ва коммунистик мафкура бўйича билимлар «сайёр тестлари»дан ўтказила бошланади. Кейин эса миллий имтиҳонлар кутмоқда: журналистлар ўз вазифаларини қанчалик уддалашаётгани аниқланади.
«Фигаро»га кўра, Хитойда давлат раҳбари томонидан мафкуравий назорат қайта тикланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter