Хитойда дўстини қутқараман деб етти бола чўкиб кетди
Хитойнинг марказий телевидениеси хабарига кўра, Чунцин шаҳрида дарёга йиқилиб тушган дўстига ёрдам бераман деб етти нафар мактаб ўқувчиси сувга чўкиб кетди.
Воқеа якшанба куни тушдан кейин Туннань тумани Мисьнь қишлоғида юз берган. Расмийлар Фуцзян дарё тўғонига одам тушиб кетганлигини хабар бергач, қидирув-қутқарув ишлари бошланган. Саккизта боланинг ҳаммаси бедарак йўқолди, деб эълон қилинган. Қидирув операциясида қарийб 200 киши, жумладан, ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирок этди.
Бироқ болаларни қутқариб қолишолмади. Душанба куни маҳаллий вақт билан соат 0:30 да (якшанба 21:30) қутқарувчилар сувдан етти нафар мактаб ўқувчисининг мурдасини чиқариб олишди, соат 7:10 да (4:10) эса саккизинчи боланинг жонсиз танасини топишди.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, болаларнинг ҳаммаси маҳаллий бошланғич мактаб ўқувчилари бўлишган ва шу яқин орада яшашган. Дам олиш кунлари улар тўғон яқинида ўйнашга боришган. Бироқ болалардан бири қоқилиб кетган ва сувга йиқилиб тушган. Қолган еттита бола ҳам дўстини қутқараман деб сувга тушишган. Аммо қайтиб чиқишолмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter