Хитойда АҚШ фуқароси ўлимга ҳукм қилинди
Хитой суди апрел ойида АҚШ фуқароси Шадид Абдулматинни ўзи севган қизни қасддан ўлдирганликда айбдор деб топиб, унга ўлим жазоси белгилаганди.
Маҳаллий ОАВ ёзишича, қотиллик қасддан ва шафқатсизларча амалга оширилгани учун суд уни оғирлаштирувчи ҳолат, деб ҳисоблаганди.
Бугун маълум бўлишича, Хитойнинг Чжэцзян провинцияси олий халқ суди Абдулматиннинг апелляциясини қайтарган, ўлим жазоси ўз кучида қолди. Иш тасдиқлаш учун Хитой олий халқ судига оширилди.
Суд қарорига кўра, Абдулматин қотилликда айбланган иш бўйича келтирилган далиллар ҳаққоний ва етарли, жиноят тўғри малакаланган, жазо чораси жиноятга мос, суд жараёни қонуний ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter