Хитойда 609 миллион йиллик эмбрион топилди
Бристол университети ва Нанжинг геология ва палеонтология институти олимлари бошчилигидаги халқаро тадқиқотчилар гуруҳи 609 миллион йиллик қазилма тошларни ўрганишди ва улар илгари фанга номаълум бўлган организмнинг эмбрионини топишди.
Кашфиёт Бристол университети сайтида эълон қилинган. Чўкинди тошлар Хитойнинг жанубидаги Гуйчжоу провинциясидаги 609 миллион ёшли тоғларида топилган. Эмбрионларнинг баъзиларининг диаметри ярим миллиметрдан ошмайди.
Фанга илгари номаълум мавжудот «Caveasphaera» деб номланган. Олимларнинг фикрига кўра, бу эмбрион сифатида ривожланган кўп ҳужайрали организмларнинг илк аждодларидан бири бўлиши мумкин.
Бироқ, олимлар «Caveasphaera» ҳайвон ёки йўқми билишмайди. Улардан баъзилари кўп ҳужайрали, баъзилари эса фақат иккита ҳужайрадан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter