Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой полицияси масжидда «лицензия»сиз намоз ўқиган малайзиялик сайёҳларни ҳибсга олди

Хитой полицияси масжидда «лицензия»сиз намоз ўқиган малайзиялик сайёҳларни ҳибсга олди

Малайзиялик сайёҳлар гуруҳи Шарқий Туркистондаги уйғурлар масжидида «лицензиясиз» намоз ўқигани учун ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда World of Buzz нашри.

«Бизни қўйиб юборишган бўлса-да, қаттиқ ҳайратдамиз. Чунки бизга, яъни мусулмонларга масжидда намоз ўқишга рухсат берилмади», – дейди гуруҳ етакчиси Хир Ариффин.

Гуруҳ йўлда очиқ бўлган ягона масжидни кўргач, ўша ерда намоз ўқиган. Намоз тугаши билан эса масжидга полиция бостириб кириб, сайёҳларни қўлга олган. Шу воқеадан кейин сайёҳлар мунтазам кузатувда бўлишганини тушуниб етишди.

Сайёҳлар полиция бўлимида бир неча соат ушлаб турилгач, қўйиб юборилган. Улар билан учрашган мутасаддилардан бири узр ҳам сўраган, бироқ сайёҳлар уларни қўлган олган полициячиларни қайтиб кўрмаган.

«Менимча, бизни қўйиб юборишганининг ягона сабаби орамизда журналистларнинг ҳам борлиги бўлди. Хитой расмийлари Шарқий Туркистонда бўлаётганлардан дунё хабар топишини истамайди, – дейди Ариффин. – Аммо сукут сақлаш билан бу муаммо ҳал бўлиб қолмайди».

Манба: azon.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг