Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой Марсни ўрганиш учун биринчи космик кемани учирди

Хитой Марсни ўрганиш учун биринчи космик кемани учирди

Хитой «Tianwen-1» космик кемасида Марсни тадқиқ қилиш учун биринчи синовни амалга оширди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Текширувни амалга оширадиган «Changzheng 5» учириш мосламаси Хитойнинг жанубидаги «Wenchang» космодромидан учирилган. Кеманинг умумий оғирлиги беш тоннани ташкил қилади. Улардан 1,3 тонна тушиш модулининг оғирлиги, яна 3,7 тоннаси эса орбитал станциядир.

2020 йилда Хитойнинг Марсга космик кемасини учириши ўтган йили маълум бўлган эди. Кейинги миссия 2021 йил бошида Марсга яқин орбитага чиқишидан иборат бўлиши айтилмоқда.

Хитойнинг Марсга бўлган миссиясининг мақсади сайёрадаги ҳаётни излаш ва атроф-муҳитни ўрганишдир. Хуллас, Хитой Марсни «кашф қилмоқчи».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг