Украинада Порошенкога қарши учинчи жиноий иш очилди
Украина давлат тергов бюроси Пётр Порошенкога қарши яна бир жиноий иш очди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Андрей Портнов маълум қилган, деб ёзмоқда «Новости» агентлиги.
Янги жиноий ишга кўра, Порошенко «Кузня на Рыбальском» заводини сотишда жиноий йўл билан орттирилган 300 миллион доллар миқдоридаги даромадни легаллаштиришда айбланмоқда.
Бу собиқ президентга қарши очилган учинчи жиноий иш ҳисобланади. Бунгача у «Центрэнерго» лавозимларини тақсимлашда ҳокимият ва ўз мансабини суистеъмол қилишда ҳамда Керченск бўғози билан боғлиқ ҳодисада давлатга хиёнат қилишда айбланаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter