Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чикагодаги отишмаларнинг митти «нишон»лари

Чикагодаги отишмаларнинг митти «нишон»лари

Фото: «Youtube.com»

Американинг Чикаго шаҳри (Иллинойс штати) ғарбидаги отишма натижасида етти ёшли қизча ҳалок бўлди, дея хабар берди «NBC Chicago» телеканали.

Полициянинг маълум қилишича, ҳодиса шанба куни кечаси содир бўлган. Номаълум кимсалар ўт очганда қизча оиланинг бошқа аъзолари қатори кўчада ўйнаб юрган. Ўқ тегиб яраланган қизчани тезда шифохонага олиб боришган. Тиббиёт ходимлари унинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳар қанча уринишмасин, ёш бола жон таслим қилган.

Воқеа натижасида яна 32 ёшли йигит ҳам жароҳатланган. Унинг аҳволи яхши, дейилмоқда. Ҳозирда полиция тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.

«NBC Chicago»нинг таъкидлашича, бир ҳафта олдин Чикагода отишма натижасида бир ёшли гўдак ҳаётдан кўз юмганди. Аввалроқ, 20 июнь куни уч ёшли болакай ҳам ўқдан яраланиб вафот этганди.

Чикаго полицияси вакили Фред Уоллер журналистлар билан суҳбатда аҳолини зўравонликка чек қўйишга чақирди. Чунки ёш болалар қурбон бўлмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг