Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Узумзордаги томоша фожиага айланди — Германия

Узумзордаги томоша фожиага айланди — Германия

Фото: «Freepik»

Германияда ҳаво шари қулаб тушгани ҳақида «EADaily» ёзмоқда.

Кўнгилсиз ҳодиса Германия ғарбида, Кобленц шаҳрига яқин ҳудудда юз берди — етти киши ҳаво шарида осмонга кўтарилиб, узумзорни томоша қилишаётган эди.

Иллюстрация: «Ballonfahrt.de»

Полиция хабарига кўра, ҳаво шари қўниши чоғи кучли шамол эсиб қолиб, бошқарув йўқотилган. Аэростатнинг савати, ичидаги одамлари билан, ерга бир неча марта урилган, оқибатда тўрт киши пастга қулаган. Кейин эса дарахтга бориб урилган ҳаво шари ўша ерда илиниб қолган.

Ҳодиса оқибатида бир инсон — ҳаво шари бошқарувчиси ҳалок бўлган. Яна икки нафар йўловчи оғир жароҳатлар олган. Қутқарув операциясида 100 дан ортиқ инсон қатнашган, бу пайтда яқиндан ўтувчи темир йўлдаги ҳаракат ҳам тўхтатиб турилган.

«EADaily» қўшимча қилишича, Кобленцда ҳаво шарида парвозлар сайёҳлар ўртасида урфга кирган. Германиянинг энг йирик виночилик ҳудудини четдан келувчи меҳмонларга қуш парвози баландлигида кўрсатишни хуш кўришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг