Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уханда беморларга рухсат берилиб, вақтинча госпиталларнинг ҳаммаси ёпилди

Уханда беморларга рухсат берилиб, вақтинча госпиталларнинг ҳаммаси ёпилди

Фото: «Ria.ru»

Ухань шаҳрида коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни қабул қилиш учун ташкил этилган 14 та вақтинча госпиталнинг ҳаммаси беморларга рухсат берилгач, ёпилди, дея хабар берди Хитой оммавий ахборот воситалари.

«10 март куни Ухань стадионидаги «Учан» вақтинча госпиталининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ухандаги барча вақтинча госпиталлар орасида «Учан» охирги бўлиб дам олиш тартибига ўтди. Ҳозир беморларнинг сўнгги гуруҳига тўлиқ рухсат берилади», — деб ёзади «РИА Новости» нашри.

Янги типдаги коронавирус эпидемиясидан сўнг Уханда бир қанча стадион ва кўргазмали марказлар вақтинча госпиталга айлантирилганди. Эпидемиологик вазият яхшилангани ва касалланганлар сони камайгани боис госпиталлар ёпила бошлади.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, ўтган бир кеча-кундузда эпидемия ўчоғи бўлган Хубэй провинциясида 17 та вирусни юқтириш ҳолати қайд этилди (17 танинг барчаси Ухань шаҳрида), 1 152 кишига шифохонадан рухсат берилди (896 таси Уханда), 17 та ўлим ҳолати қайд этилди (16 таси Уханда). Эпидемия бошлангандан буён провинцияда 67 760 та юқтириш ҳолати аниқланган (49 965 таси Уханда), 47 585 та бемор тузалди, 3 024 нафари ҳаётдан кўз юмди (2 404 таси Уханда). Айни вақтда провинцияда 17 151 киши оғримоқда, улардан 4 701 нафари оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг