Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Уолт Дисней» 28 минг нафар ходимини ишдан бўшатмоқда

«Уолт Дисней» 28 минг нафар ходимини ишдан бўшатмоқда

Фото: EPA/UPG

Пандемия сабабли оғир иқтисодий муаммоларга дуч келган Американинг «Walt Disney» компанияси АҚШдаги 28 минг нафар ходимини ишдан бўшатишини маълум қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги хабар берди.

«Қанчалик оғир бўлмасин, бу узоқ давом этаётган COVID-19 шароитида бизнесимизни сақлаб қолишнинг ягона чораси», — дея маълум қилди компания раҳбарияти.

Агентлик хабарига кўра, қисқартиришга тушганлар Дисней боғлари, сайёҳлик кемалари, чакана савдо бўлимларида ишлаб келган ходимлар ҳамда раҳбарият аъзолари. Уларнинг аксарияти тўлиқ бўлмаган иш кунида фаолият юритиб келишган.

Пандемияга қадар компаниянинг Қўшма Штатлардаги ходимлари сони қарийб 100 минг нафар эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусни юқтирганлар жами сони 7,4 миллиондан ошди, беморларнинг 4,6 миллион нафари соғайган, вафот этганлар сони 200 минг нафардан ошган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг