Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинанинг тузли замини — Соледар урушгача ва сўнг (фото)

Украинанинг тузли замини — Соледар урушгача ва сўнг (фото)

Иллюстратив фото

Maxar компанияси Украинадаги Соледар шаҳрининг сунъий йўлдошдан олинган суратларини эълон қилди.

Урушдан қандай из қолади? Суратларга қараймиз, изоҳга тил бормайди.

Биринчи сурат: Соледар, 2022 йил 1 август
Иккинчи сурат: Соледар, 2023 йил 10 январ 

Шаҳардан ном-нишон қолмаган. Вайроналар... Соледар сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги энг оловли жанг майдонларидан бирига айланганди.

Маълумот учун: Соледар (укр. Соледар; 1965–1991 йилларда — Карло-Либкнехтовск) — Украинанинг Донецк вилояти Бахмут туманида жойлашган шаҳар. Ҳозирги шаҳар ўрнида XVII асрда Брянцевка (Белоуспеновка) қишлоғи бўлган. Казаклар яшаган қишлоқ асосан туз тайёрлаш билан шуғулланган (ҳозирги номи шундан). 1965 йилда шаҳар мақомини олган. Аҳолиси — 10 490 киши (2022 йилги маълумот).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг