Украинанинг тузли замини — Соледар урушгача ва сўнг (фото)
Maxar компанияси Украинадаги Соледар шаҳрининг сунъий йўлдошдан олинган суратларини эълон қилди.
Урушдан қандай из қолади? Суратларга қараймиз, изоҳга тил бормайди.
Шаҳардан ном-нишон қолмаган. Вайроналар... Соледар сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги энг оловли жанг майдонларидан бирига айланганди.
Маълумот учун: Соледар (укр. Соледар; 1965–1991 йилларда — Карло-Либкнехтовск) — Украинанинг Донецк вилояти Бахмут туманида жойлашган шаҳар. Ҳозирги шаҳар ўрнида XVII асрда Брянцевка (Белоуспеновка) қишлоғи бўлган. Казаклар яшаган қишлоқ асосан туз тайёрлаш билан шуғулланган (ҳозирги номи шундан). 1965 йилда шаҳар мақомини олган. Аҳолиси — 10 490 киши (2022 йилги маълумот).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter