Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинанинг қарзи қанчага етгани очиқланди

Украинанинг қарзи қанчага етгани очиқланди

Украинанинг давлат қарзи ҳажми 2023 йил ноябр ойи охирига келиб 5,1 триллион гривнага (140 миллиард доллардан ортиқ) етди.

Бу ҳақда Украинанинг Strana.ua нашри Олий Рада солиқ қўмитаси раҳбари Даниил Гетманцевга таяниб хабар берди.

«30 ноябр ҳолатига кўра, давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарз 5,1 триллион гривна ёки 140,8 миллиард доллар валюта эквивалентига етди», — дейилади нашр маълумотида.

Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг маълум қилишича, уруш бошидан бери Қўшма Штатлар расмий Киевга ёрдам бериш учун 80 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг