Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинани тиклаш учун қанча маблағ кераклиги очиқланди

Украинани тиклаш учун қанча маблағ кераклиги очиқланди

Урушдан кейин Украинани қайта тиклаш учун 500 миллиард евро маблағ зарур бўлади. Бу ҳақда Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде Австриянинг «Die Presse» газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

«Аввалроқ биз Европа комиссияси ва Украина ҳукумати билан биргаликда Украинани Европа стандартлари даражасида тиклаш учун қанча маблағ зарур бўлиши бўйича рақам эълон қилган эдик. Июнь ойи боши ҳолатига кўра бу 350 миллиард евро эди», – дейди ЖБ вице-президенти.

Аммо ҳарбий ҳаракатлар туфайли вайронагарчилик кўлами янада ошди ва тикланиш учун зарур бўлган маблағ миқдори ҳам кўпайди.

Нуфузли банк вакили Украинани оёққа қўйиш учун «Маршалл режаси» каби пишиқ-пухта дастур лозимлигини урғулаган. Қайд этилишича, бу ҳам давлат, ҳам хусусий сектор маблағи бўлиши лозим.

Анна Бьерде уруш туфайли Украинада қашшоқлик кўрсаткичи 2 фоиздан 25 фоизга ортишини ҳам маълум қилган.

«Жаҳон банки ушбу урушнинг гуманитар оқибатлари фожиавий бўлишини таъкидлаб келмоқда. Бу борада бир неча рақамни келтириб ўтсам: 2022 йил охирида Украинада қашшоқлар сони 8 миллион кишига етади. Шу тариқа қашшоқлик даражаси аҳолининг 2 фоизидан 25 фоизига қадар ошади», – дейди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг