Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украиналик ҳарбий уруш ҳақида нохуш башорат қилди

Украиналик ҳарбий уруш ҳақида нохуш башорат қилди

Украина Қуролли Кучларининг учувчисиз самолётлар бўйича мутахассиси Сергей «Флеш» Бескрестнов «Ми — Україна» телеканалига берган интервьюсида Украина қўшинлари учун нохуш башоратни эълон қилди.

«4-5 ой ичида Россия фронтдаги ҳар бир украиналик аскарга ҳужум қилиш учун етарлича FPV дронларига эга бўлади.

Бундай ҳолатда, ҳар бир Украина аскари 99% эҳтимол билан ўлади, чунки FPVга қарши очиқ майдонда омон қолиш мумкин эмас.

Кринкидаги денгиз пиёдаларимиз аллақачон ер остида яширинишмоқда, бу бизни яқин келажакда барча жабҳаларда кутмоқда — пиёдаларимиз ер остида бўлади», деди «Флеш».

Аввалроқ Россия ҳам Украинада даҳшатли йўқотишларга учрагани маълум қилинганди.

Шунингдек, Путин Украинага қарши уруш пайтида ядро қуролидан фойдаланиш имконияти ҳақида гапирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг