Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада қўй тасвири туширилган тангалар чиқарилади

Украинада қўй тасвири туширилган тангалар чиқарилади

Фото: «Корреспондент.net»

Украина марказий банки мамлакатда янги 5 гривен номиналлик эсдалик тангалар босиб чиқарилиши ҳақида эълон қилди. Тангаларни бугун, 28 февралдан онлайн буюртма қилиш мумкин бўлади, аммо улар 14 мартдан муомалага киритилади.

Марказий банкнинг таъкидлашича, танга «тасвири турли даврларнинг маданий ёдгорликларида акс этган қўйга бағишланган». Янги танга «Фауна Украина маданий ёдгорликларида» серияси доирасида босиб чиқарилади.

Тангалар 925 пробали кумушдан тайёрланган бўлиб, 4 минг ададда чиқарилади. Унинг бир томонидаги қўйнинг калла қисмига тилла билан ишлов берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг