Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина ССВ чет эллик тиббиёт ходимларидан ёрдам сўради

Украина ССВ чет эллик тиббиёт ходимларидан ёрдам сўради

Фото: «Znaj.ua»

Россиядан кенг кўламли ҳужумлар оқибатида Украинада ҳарбийлар ва тинч аҳоли ўртасида тиббий ёрдамга муҳтожлар сони кўпайиб боряпти. Шу муносабат билан Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги чет эллик ҳамкасблардан ёрдам сўради.

«Шифокорларимиз кечаю кундуз тиббий ёрдам кўрсатиш билан банд. Бу оғир дамларда тиббиёт тизимимиз ресурс томонлама кўмакка муҳтож. Фронтда ва унинг ортида шифокорларга эҳтиёжимиз жуда катта», — дейилади Украина ССВ хабарида.

Украиналик шифокорларга мадад бериш истагидаги хорижлик ҳамкасблар Украинанинг чет эллардаги дипломатик муассасаларига мурожаат қилишлари мумкинлиги кўрсатилган.

Хабарда айтлишича, икки кунлик жанговар ҳаракатлардан сўнг, Украинада яшаган салкам 200 киши ҳалок бўлган, шундан уч нафари болалар. Украиналиклар орасида жароҳатланганлар 1 115 нафар, шундан 33 нафари болалар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг