Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уилл Смит рафиқаси ҳақида қўпол ҳазил қилган бошловчига шапалоқ туширди (видео)

Уилл Смит рафиқаси ҳақида қўпол ҳазил қилган бошловчига шапалоқ туширди (видео)

«Оскар» мукофотини топшириш маросимида комик актёр Крис Рок саҳнадан туриб Уилл Смитнинг рафиқаси — Жада Пинкетт Смит ҳақида қўпол ҳазил қилди. Бунга чидай олмаган Уилл Смит ўрнидан туриб, саҳнага чиқди ва Рокнинг юзига шапалоқ туширди. Ушбу ҳолат видеоси тармоқларда тарқалиб кетди.

Ҳолливуд мухбири Скотт Файнбергнинг ёзишича, Уилл Смит ўз жойига қайтиб келгач, Крис Рокга қараб шундай деди: «... оғзинг билан рафиқамнинг исмини тилга олма».

Йиғилганлар бундай хатти-ҳаракатдан ҳайратда қолишди, тушунмовчиликдан саросимага тушишди: бу ҳазилми ёки Смит ҳақиқатан ҳам ҳамкасбига зарба бердими? Скотт Файнберг воқеани ҳақиқатда содир бўлди, деб маълум қилди.

Маълум бўлишича, комик актёр саҳнада Уилл Смит рафиқасининг «жуда калта соч турмаги» ҳақида ҳазил қилган. Жада Пинкетт Смит эса ҳозирда соч тўкилишига олиб келадиган касаллик — алопециядан азият чекмоқда.

Уилл Смит рафиқаси билан

Эслатиб ўтамиз, Уилл Смит «Қирол Ричард» фильми учун «Энг яхши актёр» номинациясида 2022 йилги «Оскар» мукофотини қўлга киритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг