Twitter Трампни тақиқдан чиқарди, унга юз минглаб обуначилар «ёғилмоқда»
Twitter тармоғининг янги эгаси Илон Маск томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчилари собиқ АҚШ президенти Доналд Трампнинг саҳифаси тикланиши учун овоз берди.
Натижада Трампнинг аккаунти тақиқдан чиқарилди.
Собиқ президент саҳифаси 2021 йил 8 январда, Трамп тарафдорлари Конгресснинг Жо Байденнинг президентлик ғалабасини тасдиқлашига тўсқинлик қилиш мақсадида Капитолийга бостириб киришганидан икки кун ўтиб музлатиб қўйилганди.
Қайта тикланган саҳифада Трамп ҳали ҳеч нарса ёзмаган. Бироқ, унга аллақачон 600 мингдан ортиқ киши обуна бўлиб улгурди.
Маскнинг сўровида 15 миллиондан ортиқ одам қатнашди. Уларнинг 52 фоизи Трамп аккаунтини тиклаш тарафдори эканини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter