Тутқич бермас одамхўр 35 кун ичида 12 инсоннинг бошига етди
Ҳиндистоннинг Махараштра штатида одамхўр қоплон 35 кун ичида 12 инсоннинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда «India Today» нашри хабар берди.
Излар текширилганда, ҳамма ҳужумлар битта ҳайвон томонидан амалга оширилгани аниқ бўлди. Бир ой давомида у ҳар уч кунда биттадан одамни ўлдираверган. Яқин атрофдаги қишлоқларнинг аҳолиси қўрқув ичида яшашмоқда. Ҳатто, уйларидан ҳам чиқмасликка ҳаракат қилишмоқда.
Йиртқични қўлга тушириш учун давлат ўрмон хўжалиги ўз тарихидаги энг йирик операцияларидан бирини амалга оширди. Қоплонни излаб топиш учун 80 киши, тўртта исковуч ит жалб қилинди, ўрмонга 18 та қопқон ҳамда 35 та видеокузатув камералари ўрнатилди. Бироқ ҳайвон уларнинг ҳаммасига чап бериб, қотиллигини давом эттирди.
Йиртқични қўлга туширишнинг иложи бўлмаганидан кейин уни ўлдиришга буйруқ берилди. 11 декабрь куни Махараштра ўрмон хўжалиги департаменти йиртқични топиш учун Пуна штатидан мерган Харшвардан Таварени олиб келди. У Солапурдан профессионал овчи Давалсин Мохите-Патил билан бирга қоплонни қидиришди. Кўп ўтмай улар одамхўр ҳайвоннинг изига тушиб, унга ўқ узишди, лекин қоплон яна қочиб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter