Туркманистонда давлат тўнтаришига уриниш бўлгани айтилмоқда
Июн ойида Туркманистон махсус хизматлари қуролли тўнтаришга уринишнинг олдини олди ва 20 нафар туркман фуқаросини қўлга олди, деб ёзади Turkmen.news бир нечта манбаларга таяниб.
Қўлга олинганлар ҳибсда сақланмоқда. Нашрнинг ёзишича, асосий фитначи собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Пайзигелди Мередовнинг ўғли Ботир Мередов бўлган. Нашр ички ишлар вазири ўринбосари Ахмет Хожатовнинг ҳибсга олингани ҳақида ҳам хабар берган.
Манбаларга кўра, қуролли фитна ҳақидаги маълумотларни тарқатмаслик учун мамлакатда интернет тўсиб қўйилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter