Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда яна ер қимирлади

Туркияда яна ер қимирлади

Фото: «Flickr / Matt Katzenberger»

Туркиянинг Эгей денгизи соҳилларида бир кун ичида иккинчи марта ер қимирлади, унинг магнитудаси 5,1 ни ташкил этди. Бу ҳақда «Anadolu» агентлиги хабар берди.

Зилзила эпимаркази мамлакат жануби-ғарбидаги Айдин вилоятининг Кушадаси туманидан 20 километр масофада жойлашган. Табиий офат оқибатлари ҳақида ҳали маълумот берилмади.

Бир неча соат олдин Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир вилоятида 6,6 магнитудали зилзила содир бўлганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила натижасида 12 киши ҳалок бўлган ва 419 дан зиёд киши жароҳатланган.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг