Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда сел кўприкларни бузиб, машиналарни оқизиб кетди

Туркияда сел кўприкларни бузиб, машиналарни оқизиб кетди

Фото: Фото: Twitter/durmusonal8118

Туркиянинг туризм маскани — Анталия вилоятида сўнгги 50 йилдаги энг кўп ёмғир ёғиши оқибатида айрим аҳоли масканларини сел босди.

Энг кўп талафот кўрган Комлужа шаҳри бўлди: ёмғир сувлари биноларнинг биринчи қаватларига жиддий зиён етказди. 12 декабрга ўтар кечаси ёмғир ва момақалдироқ кучайиб, шаҳар ўртасидан ўтувчи Гавур ирмоғи ўзанига сиғмасдан, Комлужа кўчаларини тўлдирган.

Бугун Комлужа ва Финике шаҳарларида бошланғич ва ўрта синфлар учун дарслар қолдирилди. Аҳолига зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик тавсия қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг