Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда фавқулодда ҳолат режими бекор қилинмоқда

Туркияда фавқулодда ҳолат режими бекор қилинмоқда

«Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мамлакатда 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишдан кейин жорий этилган фавқулодда ҳолат режими бекор қилинишини маълум қилган. Бу иш жорий йилнинг 9 июль куни Вазирлар маҳкамасининг янги таркиби тасдиқлангандан кейин амалга оширилади», — дея хабар берди «Aif.ru».

Шунингдек, Йилдиримнинг сўзларига кўра жума куни фавқулодда ҳолат бекор қилингач, терроризмга қарши курашиш бўйича фармон имзоланиши режалаштирилмоқда.

2016 йил июль ойида Туркияда давлат тўнтаришига уриниш бўлган ва унда АҚШда яшаётган  Фатҳуллоҳ Гулан бошчилигидаги мухолифатчилар айбланганди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг