Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия учувчисиз қирувчи самолётининг якуний синовларини ўтказди

Туркия учувчисиз қирувчи самолётининг якуний синовларини ўтказди

«Kaan» («Хон») миллий жанговар самолёти ҳамда «Kızılelma» («Қизил олма») учувчисиз қирувчи учоғи бугунги кунда турк самолётсозлик саноатининг асосий икки маҳсулоти ҳисобланади. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон «Baykar» компанияси томонидан яратилаётган «Kızılelma»нинг якуний синовлари тугаганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Anadolu» агентлиги.

Туркиялик муҳандислар олдида мазкур учувчисиз учиш қурилмаси учун маҳаллий двигател ишлаб чиқариш муаммоси турибди. Таъкидланишича, бу жараён тахминан беш йилни талаб этади.

Шу билан бирга, Эрдўғон бу борада хорижий етказиб берувчиларга таяниш хавф туғдириши, чунки баъзи давлатлар ўз ваъдаларини бажармаганлигини эслатган.

«Kızılelma» лойиҳаси устида ишлар 2013 йилдан бери давом этмоқда. Дрон турбовентиляторли двигател билан жиҳозланган. Дастлаб у Украинанинг «Ивченко-Прогресс» корхонасидан олиниши режалаштирилганди, бироқ Украина юқори технологияли ишлаб чиқариш соҳасидаги ваколатларини йўқотганлиги сабабли Анқара янги етказиб берувчи излашга мажбур бўлди.

Дроннинг максимал учиш оғирлиги 6 тонна, юк кўтариш қуввати 1,5 тонна. Дрон душман ва унинг объектларини йўқ қилиш учун ҳаво-ҳаво ракеталари, ҳаво-ер ракеталари ва бомбаларни қўллай олади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг