Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда коронавирусга қарши энг қаттиқ чеклов чоралари киритилмоқда

Туркияда коронавирусга қарши энг қаттиқ чеклов чоралари киритилмоқда

Туркияда коронавирусга қарши энг қаттиқ чеклов чоралари киритилмоқда — аксарият муассасалар ёпилади, ҳудудлараро ҳаракатланиш тўхтатилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнот берди.

29 апрел соат 19:00 дан 17 май соат 05:00 га қадар тўлиқ локдаун эълон қилинади. Барча ишхоналар (ИИВ тавсиясига кўра истисно қилинганларидан ташқари) ёпилади.

Туркияда 29 апрелдан 17 майгача:

  • Шаҳарлараро ҳаракатланишларга чеклов жорий этилади, ҳудудлараро ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома талаб этилади;
  • Мактаблар ва болалар боғчалари тўлиқ ёпилади;
  • Жамоат транспорти тўлиш даражаси 50 фоиздан ортиши мумкин эмас;
  • ИИВ махсус рўйхатидан ташқари барча муассасалар ёпилади.

Эрдўғонга кўра, шаҳарлар ўртасида қатнов махсус рухсатнома билан амалга ошади, локдаун меҳмонхоналарга ҳам тааллуқли.

Барча ишхоналар ёпилади, фақат энг зарур хизматлар фаолиятини давом эттиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг