Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия Швецияга жиддий айблов қўймоқда

Туркия Швецияга жиддий айблов қўймоқда

Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Сулаймон Сойлу Швеция ҳукуматини мамлакатдаги президентлик сайловларига аралашишга уринаётганликда айблади.

Унга кўра, расмий Стокголм Туркия сайлов комиссияси ва кузатувчиларга босим ўтказувчи уюшмага ҳомийлик қилади. Бу ҳақда Aydinlik хабар бермоқда.

Унга кўра, «Oy ve Ötesi» деб номланган уюшма сайлов қутиларидаги кузатув жараёнида иштирок этмайди, лекин унинг вакиллари «жойларга бориб, одамларга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда».

«Уларнинг сайлов участкаларида овоз берадиган одамларга босим ўтказиши сайлов қонунчилигига зиддир. Швеция давлати «Oy ve Ötesi» уюшмасини молиялаштиради. Уларга пул юборади, лекин нима учун? Туркиядаги сайловларга аралашиш ва тартибсизликларни вужудга келтириш учун. Бу жуда аниқ ва равшан», дейди вазир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг