Туркия кўчада чекишни тақиқлаб қўйди
Пайшанба кунидан бошлаб Туркияда коронавирусга чалинганлар сони кўпайгани боис мамлакатда гавжум кўчаларда чекиш тақиқланади, дейилади республика ИИВ циркулярида.
«Чоп этилган циркулярга биноан турар жой биноларидан ташқари барча жамоат жойларида фуқаролар ҳеч қандай истисносиз ниқоб тақиши шарт. Бироқ бундай жойларда чекиш пайтида баъзи одамлар ниқобларини ечишяпти, уларни пастга туширишяпти, улардан нотўғри фойдаланишяпти. Шунга кўра 12 ноябрдан бошлаб барча вилоятларда одамлар билан гавжум кўчаларда ва жамоат транспорти бекатларида чекишни тақиқлаш жорий этилди», — дейилади циркулярда.
Таъкидланишича, нафас орқали осон юқадиган коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун ниқоблардан фойдаланиш узлуксизлигини таъминлаш ниҳоятда муҳим.
Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа коронавирус пандемияси Туркияда иккинчи чўққисига етганини маълум қилганди.
«Worldometers»нинг маълум қилишича, 2020 йил 12 ноябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 402 053 кишига етган. Улардан 11 145 нафари вафот этди. 344 613 бемор касалликдан фориғ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter