Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларни тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.
Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва импортни тўхтатган. Туркия расмийлари бу қадамни расман эълон қилмаган. Туркия статистика хизмати маълумотларига кўра, ўтган йили Туркия ва Исроил ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6,8 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, унинг 76 фоизи Туркия экспорти бўлган.
Апрель ойида Туркия Ғазо секторида ўт очишни тўхтатгунга қадар Исроилга 54 номдаги саноат товарлари экспортига чекловлар жорий этилишини эълон қилганди. Исроил бунга жавобан санкциялар билан таҳдид қилди ва Америка конгрессменларига мурожаат қилишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябрда Ғазо секторида уруш бошлангач, Туркия раҳбарияти Исроил ҳаракатларини кескин танқид қилди. Икки давлат ўртасида дипломатик таранглик вужудга келди. Жумладан, Исроил Туркиядаги ўз элчисини чақириб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter